ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланган.
Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.
Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






