АсосийJamiyat

Амстердамда баландликдан қулаган Кристина Воробьева Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирди

'Амстердамда баландликдан қулаган Кристина Воробьева Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирди'ning rasmi

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Амстердам шаҳрида (Нидерландия) уюштирилган Бутунжаҳон роджество цирки шоусида чиқиш қилган “Само фаришталари” дуети акробатлари – Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробьева ва Рустем Османовнинг 10 метр баландликдан қулаб тушгани тўғрисида хабар бергандик. Бу бахтсиз ҳодиса 2020-йил 3-январь содир бўлган эди. 

Кейинги хабарларда Кристина Воробьева ва Рустем Османов Aмстердам Медиcал Cентер тиббиёт мажмуасига ётқизилганлигини маълум қилгандик.

Куни кеча Кристина Воробьёва Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида саломатлиги яхшиланганлигини маълум қилди. У иловадаги расми билан қуйидагича хабар қолдирди:

"Қадрли дўстлар, ҳамкасблар! Интернет орқали соғлигимизни сўраб хат ёзганларга ўз вақтида жавоб бермаганимиз учун узр сўраймиз. Худога шукур Рустэмнинг саломатлиги жойида. Мен эса бўйин умуртқамда иккита жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим. Шифокорлар умуртқалараро дискни олиб, ўрнига титан пластина ўрнатишди. Ҳозирда оёқларимни ҳис қилмаяпман. Яна ўнг қўлим ҳам яхши ишламаяпти. 

Мен Анастасия Макеевага миннатдорлик билдираман. У ҳақиқий инсонийлик намунасини кўрсатди. Йиқилган кунимиздан то ташхислаш ва операция жараёнларида мени қўллаб-қувватлади, қўлимдан ушлаб ҳар бир дақиқада ёнимда бўлди. 

Вазият шундай бўлдики, мени ва Рустемни турли госпиталларга жойлаштиришди. Настя, сенга катта раҳмат! Ҳеч қачон бу ёрдамингни унутмайман. 

Хуллас Амстердамнинг энг яхши шифокорлари, жарроҳлари назоратида даволаняпмиз. Аммо шифокорларнинг сўнгги ташхис хулосаларини ҳали олмадик. Бунга ҳали бироз вақт керак. Бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш осон эмас. 

Бугун бизни жонлантириш бўлимидан палатага олиб ўтишди. 

Азиз дўстларим! Биз моҳир шифокорлар кўмагида даволаняпмиз. Биз учун қайғураётганингиз ва самимий тилакларингиз учун катта раҳмат! Сизнинг эзгу тилакларингиз бизга тезроқ соғайишимиз учун куч-қувват бермоқда". 

Бошқа янгиликлар