АсосийJamiyat

Ливия ҳарбий академиясига қилинган ҳужум натижасида 30 киши ҳалок бўлди

'Ливия ҳарбий академиясига қилинган ҳужум натижасида 30 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 январь куни кечаси, Ливия пойтахтидаги ҳарбий академияга қилинган ҳужумда камида 30 киши ҳалок  бўлган ва 33 киши яраланган. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда.

Маълумки, Ливия апрель ойидан бери, ҳарбий қўмондон Халифа Хафтар бошчилигида армия ҳужумларига дуч келмоқда.

Сўнгги кунларда Триполи атрофида ҳаво ҳужумлари сони кўпайган. Мазкур хужумлар Туркия бу мамлакатга ўз қўшинларни жойлаштиришга қарор қилганидан кейин  янада кучайиши мумкин.

Ливиянинг халкаро миқёсда тан олинган хукумати – GNA Соғлиқни сақлаш вазири Ҳамид бин Умарнинг интервьюсида ўлганлар ва ярадорлар сони ўсишни давом этаётганини маълум қилган.

Ракеталар ва отишмалар сабабли, Триполи  аеропорти ёпиб қўйилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ливия борасида зудлик билан сулҳ тузишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, урушаётган томонларга хорижий мамлакатларнинг ёрдам бериши, давом этаётган можарони янада чуқурлаштириши, тинч ва кенг қамровли сиёсий ечимга эришиш ҳаракатларини янада мураккаблаштириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар