АсосийJamiyat

Россияда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

'Россияда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқаролари вафот этди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019-йилнинг 30-декабрь  Емва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси К.А. иш жойида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Шунингдек 5-январ куни Санкт-Петербург шаҳри Курортнй туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси М.А. вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, айни пайтда иккала ҳодисанинг тафсилотларини аниқлаш учун тергов тадбирлари ўтказилмоқда. 
Бош консулхона тегишли масалаларни ҳал қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

 

    Бошқа янгиликлар