АсосийJamiyat

Тошкентда камералар хавфсизлик камари ва телефонда гаплашишни қайд этишни бошлади

'Тошкентда камералар хавфсизлик камари ва телефонда гаплашишни қайд этишни бошлади'ning rasmi

Камералардан олинган маълумотлар ЙХББ компьютер тизимининг серверига юборилади.

Тошкентнинг иккита чорраҳасида, Хитойнинг Hikvision камералари ўрнатилган бўлиб, улар синов режимида хавфсизлик камарини тақмаганлик, ҳайдаш пайтида телефонда гаплашишни қайд эта бошлади, дея хабар беради Avtostrada.uz.

Айни дамда тизимни Хитой ускуналарга мослаштириш ва бизнинг иқлим ва бошқа шароитларда қандай ишлашини кўриш учун синов режимида ишламоқда.

Бугунги кунда Тошкентда 115 чорраҳада замонавий видеокамералар ўрнатилган. Улар иккита турдаги қоидабузарликларни қайд этмоқда: светофорнинг тақиқланган сигналида ўтиш ва тезликни ошириш.

Ҳаммаси бўлиб, Тошкент шаҳрида 500 дан ортиқ чорраҳалар мавжуд. 2020-2021 йилларда уларнинг барчасига кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар