Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг (“Ўзстандарт” агентлиги) қарори билан янги давлат стандарти (Oʻz DSt EN 13809:2019(EN 13809:2003, IDT – “Туризм хизматлари. Туроператорлар ва турагентлар. Атамашунослик”) қабул қилинди.
Стандарт Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу стандартда туризм бизнесида кенг қўлланиладиган бир қатор атамаларнинг таърифлари мавжуд ва у туризм хизматларидан фойдаланувчилар ва провайдерлар ўртасидаги ўзаро ҳамфикрликни осонлаштиришга ундайди.
Туризм хизматларини онгли равишда танлаш саёҳатчилар кутилмаларининг қаноатланиш эҳтимолини оширади. Шу билан бирга туризм бизнеси яхши хабардор бўлган истеъмолчилар борлигидан ҳам фойда кўради. Стандарт шунингдек, туризм ва саёҳат бўйича бошқа стандартларни ишлаб чиқувчилар ва қонун чиқарувчилар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Маълумот учун илова ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги атамалар луғати ҳисобланади. Стандарт 2020 йилнинг 1 апрелидан амалга жорий қилинади.






