АсосийJamiyat

Ҳомиладор аёлини дўппослаган ИИБ ходими устидан тергов бошланди

'Ҳомиладор аёлини дўппослаган ИИБ ходими устидан тергов бошланди'ning rasmi

Аёлга жисмоний зарар етказилганига оид барча ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига тақдим қилинган. Тошкент шаҳар ИИБ ҳомиладор рафиқасини дўппослаган Ички ишлар бошқармаси ходимига нисбатан тергов ишларини бошлади. 

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида яшовчи ИИБ ходими 19 ёшли ҳомиладор рафиқасини дўппослаганидан сўнг унда ёпиқ бош мия жароҳатлари ва гематомалар аниқланган. Бундан ташқари, аёлнинг бурни сингани ҳам таҳмин этилган. Аёллар шифокори эса жабрланувчининг ҳомиласи нобуд бўлиши хавфи мавжуд эканлигини айтган. ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳодиса раҳбарият томонидан назоратга олинган ва айни вақтда ички текширув олиб борилмоқда. Аёлга жисмоний зарар етказилганига оид барча ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига тақдим қилинган.

Бошқа янгиликлар