АсосийJamiyat

ИИВ Бухорода бир неча инсон ўлимига сабаб бўлган “Nexia” ва “Isuzu” тўқнашуви сабабларига ойдинлик киритди

'ИИВ Бухорода бир неча инсон ўлимига сабаб бўлган “Nexia” ва “Isuzu” тўқнашуви сабабларига ойдинлик киритди'ning rasmi

2020 йил 5 январь куни тахминан соат 06:45 ларда Ғиждувон тумани “Зафаробод” қўрғони ҳудудидан ўтувчи, “Навоий-Зарафшон” А-379 автомобил йўлида “Nexia” автомобили Навоий кон металлургия комбинатига тегишли “Isuzu” русумли автобус билан юзма-юз тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ҳабарига кўра, фуқаро 46 ёшли А.Н. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида йўл-ҳаракати қоидалари бузиб меъёридан ортиқ ичида жами 5 нафар йўловчилари билан бирга Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси томон ҳаракатланиб, йўлнинг 60 км.га етганида бошқарувни йўқотиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро 50 ёшли У.Х. бошқарувидаги “Isuzu” автобуси билан тўқнашди.

Оқибатда “Nexia” автомашинасининг йўловчиси 58 ёшли М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, енгил автомашинанинг ва автобуснинг қолган йўловчилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, енгил автомашинанинг бошқа йўловчиси 29 ёшли Т.М. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. “Nexia” автомашинаси ичида бўлган яна бир йўловчи оғир аҳволда, автобусдаги 4 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 

    Бошқа янгиликлар