6 январь куни Москва шаҳрида тантанали равишда миллий автомобилларимиз савдоси билан шуғулланувчи яна бир автосалон иш бошлади. Автосалон Нововладикинск тор кўчаси 2 уйманзилда фаолият юритади.
Автосалонда харидорлар Ravon брендининг барча моделлар қатори билан танишишлари, автосалон мутахассисларидан малакали хизмат ва маслаҳат олишлари ҳамда тест-драйвдан ўтишлари мумкин.
Салонда шунингдек Trade-in хизмати мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар харид жараёнини янада осонлаштиришлари ҳамда эски автомобилларини янгисига алмашитиришлари мумкин.
Автосалон автомобиллар савдосидан ташқари уларни кредитга бериш хизматини ҳам таклиф қилади.






