2020 йилнинг 8 январь куни соат тахминан 04:00 ларда Шахрисабз тумани Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган.
Оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.






