Телеграм каналларининг бирида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Шамоликам қишлоғида кўприк йўқлиги сабабли ўқувчи ва ўқувчилар дарёдан кечиб ўтаётганлиги ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Мана ўша кун қаҳрамони дея эътироф этилаётган ўқитувчи — Сайфулла Худойқулов.
Ҳа, топдингиз, ўша этик кийиб, мактаб болаларини сувдан ўтказаётган ўқитувчи. Дарвоқеа, мазкур филиалдаги 8 нафар ўқитувчи ҳам қаҳрамон бўла олади. Боиси, шу пайтга қадар сел келган кезлари нафақат Сайфулла Худойқулов, унинг 7 нафар ҳамкасби ҳам шундай қилган.






