АсосийJamiyat

Москва шаҳрида ишламоқчи бўлганлар диққатига

'Москва шаҳрида ишламоқчи бўлганлар диққатига'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими 2020-йил 1-январдан хорижликларга, жумладан Ўзбекистон фуқароларига, Москва шаҳрида ишлаш ҳуқуқини берадиган патент нархи 7 фоизга ошиб 5350 рублни ташкил этиши тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

 

    Бошқа янгиликлар