АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим туманлари ҳавосида зарарли моддалар меъёрдан ошгани маълум қилинди

'Тошкентнинг айрим туманлари ҳавосида зарарли моддалар меъёрдан ошгани маълум қилинди'ning rasmi

6 январь ва 7 январь тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар йиғилишига имконият яратди, деб хабар берди республика гидрометеорология хизмати маркази. 

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича Яшнобод туманида РЭМ б.м.дан юқори 3 ҳолат кузатилди. 

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

9 январь ва 10 январь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида бироз зарарли моддалар тарқалишига имконият яратади.

    Бошқа янгиликлар