АсосийJamiyat

Марғилонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини “Спарк” устига чиқариб, йўлида давом этди. Машинани симёғоч тўхтатди

'Марғилонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини “Спарк” устига чиқариб, йўлида давом этди. Машинани симёғоч тўхтатди'ning rasmi

2020 йил 8 январь куни соат тахминан 11:15лар чамасида Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони ЙПХ биринчи отряди учинчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор А.Кенжаев светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб келаётган 40F292FA давлат рақам белгили “Спарк” русумли автомобилни жезел ёрдамида тўхтатган. Бироқ, ҳайдовчи сафдор А.Кенжаевнинг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом этирган. 

Шундан сўнг сафдор А.Кенжаев радио алоқа воситаси орқали Марғилон шаҳар марказида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони ЙПХ биринчи отряди учинчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Н.Камоловга “Спарк” русумли автомобил тўхтамай ҳаракатланиб бораётганлигини етказади. Сафдор Н.Камолов Марғилон шаҳар марказида “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчисига жезел ёрдамида тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи сафдор Н.Камоловнинг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттиради. Натижада сафдор Н.Камолов автомобилнинг олд қисмига чиқиб қолади ва ҳайдовчи шу ҳолатда Марғилон шаҳар Оқмасжид чорраҳасига қадар ҳаракатланиб боради. Ушбу чорраҳадаги светафор олдида сафдор Н.Камолов “Спарк” автомобилидан тушуб қолади.

 Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, Марғилон шаҳар Машат кўчасидаги 7-умумтаълим мактаби олдидаги электр симёғочга бориб урилиб, автомобилни тўхтатади. 

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда 40F292FA давлат рақам белгили “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси  М.Мда ҳайдовчилик ҳувохномаси ва ишончномаси мавжуд эмаслиги сабали ЙПХ инспектиорининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича тўпланган хужжатлар 2020 йил 8 январь куни Марғилон шаҳар маъмурий судига тақдим қилинди ва 40F292FA давлат рақам белгили “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси Марғилон шаҳар А.Қодирий кўчаси 35-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган М.Мга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаларига асосан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати  

 

    Бошқа янгиликлар