АсосийJamiyat

2020 йилда Қашқадарёда 17 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади

'2020 йилда Қашқадарёда 17 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида инвестиция дастурида белгиланган режа 109 фоизга бажарилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг инвеститциялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Шагазатов маълум қилди.

2019 йилда Қашқадарё вилоятига истиқболли режаларни ўрганиш мақсадида 300 дан ортиқ хорижий компания вакиллари ташриф буюришди. Бундан ташқари илк бор 200 дан ортиқ чет эллик инвесторлар иштирокида Қашқадарё вилоятида “Халқаро инвестицион форум” ҳамда 6 та туманда инвестицион форумлар ташкил этилди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятга ўтган йил давомида 151,2 млн.доллар қийматида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. 

Хорижий инвестициялар Сингапур, Хитой, Россия, Эрон, БАА, Жанубий Корея ва Туркия каби етакчи давлатлардан энг замонавий технологиялар олиб келиниб, Қарши шаҳрида "BISS ELECTRONICS SYSTEM" ҚКда Хитой давлатининг "ITM SWS Co., Ltd." компанияси билан ҳамкорликда замонавий LED телевизорларини ишлаб чиқариш, Шаҳрисабз шаҳрида "Zonda Décor Invest" хорижий корхонасида Хитой давлати билан ҳамкорликда замонавий декоратив панеллар ишлаб чиқариш, Китоб туманида "ERKAN MACHINERY" ҚКда Туркия давлати билан ҳамкорликда замонавий тегирмон усуналарини ишлаб чиқариш лойиҳалари йўлга қўйилди.

2020 йилда йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича режа кўрсатгичи 141,1 млн. долларни ташкил этади. 

2020 йилда энг замонавий технологияларни жалб этган ҳолда 17 та лойиҳалар амалга оширилади. 

Йўналишлар бўйича, 

* Фармацевтика соҳасида 1 та лойиҳа — 1,0 млн. доллар;

* Енгил саноат соҳасида 4 та лойиҳа — 47,5 млн. доллар;

* Кимё саноат соҳасида 2 та лойиҳа — 11,1 млн. доллар;

* Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида 3 та лойиҳа — 65,6 млн. доллар;

* Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 та лойиҳа — 3,5 млн. доллар;

* Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 1 та лойиҳа — 2,5 млн. доллар;

* Соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та лойиҳа — 1,1 млн. доллар;

* Туризм соҳасига 2 та лойиҳа — 7,0 млн. доллар;

 * Электро техника соҳасида 1 та лойиҳа — 1,8 млн. доллар маблағлар жалб этилади.

Бундан ташқари, вилоят инвестицион жозибадорлигини ошириш, салоҳиятли инвесторларни жалб килиш мақсадида 2020 йилнинг апрель ойида Қарши шаҳрида “Замонавий қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш” бўйича халқаро бизнес форум, 2020 йилнинг июль ойида Яккабоғ туманида “Агрокластерни ривожлантириш ва мева-сабзавотни қайта ишлаш” бўйича халқаро бизнес форум ташкил этиш ва ушбу тадбирларда салоҳиятли инвесторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар