АсосийJamiyat

Зангиотада содир этилган жиноят кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди

'Зангиотада содир этилган жиноят кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди'ning rasmi

Кеча, 7 январь куни Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти иштирокида, шу йилнинг 5 январькуни Зангиота тумани “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган жиноят, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва масъуллари ҳамда маҳалла фуқаролари ўртасида очиқ мулоқот тарзида муҳокама қилинди.

Дастлаб туман ИИБ терговчиси ҳодиса тафсилотларига тўхталди.

Унга кўра, жорий йилнинг 5 январь куни соат тахминан 18:30ларда Зангиота тумани “Мевазор” МФЙда яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро Ш.А. маст ҳолда ушбу маҳаллада яшовчи қўшниси 1984 йилда туғилган фуқаро У.Қ.нинг яшаш хонадонига борган. Уларнинг ўзаро суҳбати жанжалга айланиб, фуқаро У.Қ.нинг таниши ушбу жанжалга қўшилган вақтда, маст ҳолдаги Ш.А. томонидан ошхона пичоғи билан жароҳатланган. Натижада 40 ёшли фуқаро А.У. олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва бу билан икки оила беҳаловат бўлиб, жиноят ортидан келадиган аянчли оқибатлари ҳақида гапириб ўтди. Мазкур йиғилишда бош бошқарманинг масъуллари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган жиноят ҳақиқати ва адолати тамойилида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қолаверса вилоят ИИББ томонидан ҳам бу борадаги ишлар хусусида алоҳида мисоллар билан тўхталдилар. Шунингдек, мазкур туман ва маҳалла ҳудудида содир этилган шу турдаги жиноятлар ва уларни келтириб чиқарган сабаблар атрофлича таҳлил этилди.

Йиғилиш давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла кенгаши раҳбари ва фаоллари ҳам ушбу аянчли воқеа маҳаллада яшовчиларга ибрат бўлиб, келажакда бундай ҳолатларни олдини олиш борасидаги ўз фикр-мулоҳаза таклифларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида айтилган мулоҳазалардан хулоса тариқасида бу каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар масъуллар томонидан ижро учун белгилаб олинди, дея хабар беради Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар