Тошкентда Ватан ҳимоячилар куни бир неча кун давомида нишонланади, пойтахтда ҳарбий-ватанпарварлик акциялари ўтказилади, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
10 дан 14 январгача соат 10:00 дан 16:00 гача «Халқлар дўстлиги» майдонида тематик ҳарбий фестиваль бўлиб ўтади. Тадбир дастурида ҳарбий оркестр ва ансамблнинг концертлари, қўл жанги техникалари намойиш этиладиган курсантлар намойишлари, ҳарбий техника ва қуролларнинг намойиши бўлиб ўтади. Фестивалга ҳамма ташриф буюриши мумкин.
12 январь, якшанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача «Ватанимга таянч бўлиб хизмат қиламан» шиори остида марафон бўлиб ўтади. Мусобақанинг бошланиши Қуролли Кучлар музейи, якун “Халқлар дўстлиги” майдони. Унда ҳарбий хизматчилар, ёшлар, вазирлик ва ташкилотлар ходимлари иштирок этади.
Бундан ташқари, 12 январь куни тушдан кейин, соат 14:00 дан 16:00 гача – “Халқлар дўстлиги” майдонида эстрада юлдузлари ва ҳарбий оркестр ва ансамблнинг чиқишлари бўлиб ўтади, кириш бепул.
Байрам давомида Мудофаа вазирлиги Яшнобод ва Сергели туманларидаги кўп қаватли уйлардаги квартираларнинг калитларини ҳарбий оилаларга тантанали равишда топширади.






