АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида қонун янги таҳрирда қабул қилинади

'Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида қонун янги таҳрирда қабул қилинади'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси киритилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони масъул ходими Азмиддин Наимовнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонун 1996 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди.

31 моддадан иборат амалдаги қонуннинг 15 та моддаси бугунги кунда ўз кучини йўқотган.

Амалдаги қонунга кўра, маъмурий-ҳудудий тузилиш билан боғлиқ масалаларда давлат органларининг ваколатлари, давлат бошқаруви органларининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларидаги иштироки кўрсатилмаган эди.

Янги ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси 9 та боб ва 46 та моддани ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг асосий таомилларини белгилаш, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилишининг таркибий қисмларини қонуний нормалар орқали мустаҳкамлаш, маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. Лойиҳада давлат органларининг ваколатлари алоҳида моддаларда белгиланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар