АсосийЖАМИЯТ

50 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг савдоси “пишмай” қолди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқар...

'50 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг савдоси “пишмай” қолди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Тропикамид” дори воситасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида фуқаро Н.Ж. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона “Тропикамид” дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар