АсосийJamiyat

Шу оқшом Сергелида катта ёнғин бўлди, унга 18 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинди

'Шу оқшом Сергелида катта ёнғин бўлди, унга 18 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинди'ning rasmi

Бугун, 10 январ куни соат 00:28да, Сергели тумани, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уйда жойлашган, “Сергели кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК худудида ижарада фаолият юритаётган, “Techno Sirius” МЧЖга қарашли бинонинг 4-қаватида жойлашган майиший техника ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Бинонинг том қисми 900 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан бинонинг 1000 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:33да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:20да қуршаб олиниб, соат 03:40да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар  бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади

    Бошқа янгиликлар