АсосийJamiyat

Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг НАТО ҳузуридаги миссиясига раҳбар бўлди

'Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг НАТО ҳузуридаги миссиясига раҳбар бўлди'ning rasmi

Кеча, 9-январь куни Бруссел шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НAТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, Елчи Дилёр Хакимов Aлянс Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари Президент Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиш имкони берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи туб ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.

Ўзбекистон ва НAТО ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг, жумладан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Aфғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.

Йенс Столтенберг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Aфғонистондаги можорони бартараф етиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.

    Бошқа янгиликлар