АсосийJamiyat

“Ўзстандарт” агентлиги 3-4 курс талабаларини хорижга юборади. Иштирокчилар сони чекланмаган

'“Ўзстандарт” агентлиги 3-4 курс талабаларини хорижга юборади. Иштирокчилар сони чекланмаган'ning rasmi

“Ўзстандарт” агентлиги Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган 3-4-босқич талабаларини  тажриба орттириш ва амалиёт ўташ  учун хорижга юбориш бўйича танлов эълон қилди.

Танловда қатнашадиган талабалар сони чекланмаган. Агентлик мазкур танловда қатнашиш истагидаги номзодларга қуйидаги талабларни қўйган:

* амалиётга бораётган ўқув лаборатория марказлари ва иш фаолияти бўйича керакли билим ва кўникмаларга, мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий - амалий ечими бўйича маълумотга эга бўлиши;

* замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши;

* ўқув амалиётини ўтаб келгач маҳаллий синов ва калибрлаш лабораторияларда муддатли шартнома асосида камида олти ойдан бир йилгача муддат давомида ишлаб бериш кафолати.

Танловда қатнашиш билан боғлиқ батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар