АсосийJamiyat

Пойтахтимизда “Файзли Тошкент” акцияси старт олди

'Пойтахтимизда “Файзли Тошкент” акцияси старт олди'ning rasmi

Бугун пойтахтимизда “Файзли Тошкент” акцияси старт олди.

“Миллий” стадиони ёнидаги автотураргоҳда Тошкент шаҳар ҳокими “Файзли Тошкент” акциясига масъул барча мутасаддилар ҳамда 30 гуруҳга бўлинган 1000 нафар ходимлар йиғилишди.

Жаҳонгир Артикходжаев акцияга старт берар экан, озода ва саришта шаҳарда файз ва барака бўлишини таъкидлаб ўтди. Бундай тадбирлар натижасида Тошкент том маънода кўркам, гўзал ва обод шаҳарга айланиши ва ундан сўнг озадалик ҳамда тартибни сақлаб туриш ҳам муҳимлигига эътибор қаратди. Шунингдек, бу ташаббусни тошкентликлар ўз ҳудудлари, кўчаларида давом эттиришлари, бу кундалик муҳим ишлардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Юқори кайфият ва кўтаринкиликда акцияга старт берилди. Ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, олиб чиқиб кетиш ва тартибга келтириш учун жалб этилган 105 та техника, хусусан, чиқинди ташиш машинаси, трактор, экскаватор, юк кўтарувчи машина, самосвал ва кранлар ва барча ходимлар ўзларига белгиланган манзилларга йўналишди.

    Бошқа янгиликлар