АсосийJamiyat

Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида вақтинча электр таъминотида аварияли узилишлар кузатилмоқда.

'Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида вақтинча электр таъминотида аварияли узилишлар кузатилмоқда.'ning rasmi

Бугун, 19:00 да Энергосистемада аварияли узилиш кузатилди. Юқори кучланишли 110 кВли электр тармоғларида Системалараро юкламани енгиллаштириш II-босқич автоматикаси (УОН)да аварияли узилиш содир бўлган.

Натижада, вилоятнинг Риштон, Бувайда, Ёзёвон, Тошлоқ, Бешариқ, Фурқат, Қўштепа ҳамда Фарғона туманлари айрим ҳудудларида вақтинча электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ушбу аварияли узилиш ҳолатини бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрмоқда. Вужудга келган аварияли узилиш тафсилотлари тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар