Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғ ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг биринчи босқичида 9 гектар майдонда океанариум, амфитеатр, кинотеатр, кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади.
Иккинчи босқичда 12 гектар ҳудудда мавзули парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.
Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишув чоғида маълум қилинди.






