"Ўзбекнефтгаз" матбуот хизматининг хабар беришича, 11 январ куни Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган Тумарис конида навбатдаги 4-сонли янги қудуқ ишга қўшилиб, саноат миқёсидаги кунлик 110 минг куб метр табиий оқими олинди.
Ҳозирги кунда кондаги жами 4 та қудуқдан кунлик 720 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.
Тумарис конидан қазиб олинаётган табиий газ қайта ишланиб магистрал газ қувурлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.






