28

Буюк Британия элчиси Эронда қўлга олинди, у намойиш уюштирилганликда айбланди

ДУНЁ 12.01.2020, 17:56
Теглар: Буюк Британия, элчи
892
Буюк Британия элчиси Эронда қўлга олинди, у намойиш уюштирилганликда айбланди

Теҳронда Буюк Британия элчиси Роберт Макэйр қўлга олинди. У Эрон пойтахтида норозилик намойишлари ташкил этишда айбланмоқда.

Шанба, 11 январда бир гуруҳ талабалар Амир Кабир номидаги технология университети қаршисида тўпланган ва Украинага тегишли Boeing 737 самолёти Эрон қуролли кучлари томонидан уриб туширилгани юзасидан норозилик намойиши ўтказган. Британия элчисига ўша вақтда талабалар орасида бўлгани ва намойишчиларни бошқаришга урингани бoйича айблов қўйилди.

Роберт Макэйр қўлга олингандан сўнг орадан бир неча соат ўтиб қўйиб юборилди. Дипломат ўзига қўйилган айбловлар асоссиз экани тўғрисида твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Унинг таъкидлашича, намойиш ўтаётган жойга Boeing 737 қурбонларини хотирлаш учун келган. Эслатиб ўтамиз, вафот этганлар орасида Буюк Британия фуқаролари ҳам бўлган. Аммо элчининг таъкидлашича, хотирлаш маросими иштирокчилари турли шиорларни айтиб, бақира бошлагач, у дарҳол кетиб қолган. Шунга қарамай ярим соатдан сўнг Эрон ҳуқуқ-тартибот ходимлари Роберт Макэйрни қўлга олишган.

«Дипломатни қўлга олиш ҳар қандай мамлакатда ноқонуний ҳисобланади», — дейди Макэйр.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19