АсосийJinoyat

Тошкентда юк тушириш учун мижоз талашган ишчи шеригини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

'Тошкентда юк тушириш учун мижоз талашган ишчи шеригини пичоқлаб, ўлдириб қўйди'ning rasmi

Тошкентда 44 ёшли эркак қасддан ўлдирилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йил 11 январь куни соат 12:10 ларда Бектемир тумани, ТХАЙ кўчасидаги “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ ҳудудида 1965 йилда туғилган А.И. таниши, 1975 йилда туғилган А.А. билан юк тушириш ва ортиш учун мижоз талашиб қолади. 

Шундан сўнг ўзаро жанжаллашиб, А.И. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан А.А.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан А.Исмоиловга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда айбдор ушланган.

    Бошқа янгиликлар