Хабарингиз бор, сал аввал Самарқандда бир неча ўнлаб машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Айни пайтда мазкур ЙТҲ юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига таяниб, ZarNews.uz маълум қилди.
Келтирилишича, бугун, 13 январь куни соат 13:20 ларда Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 19 километрида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Пономарев Сергей Александрович бошқарувидаги “М-Бенц” русумли KZ 835 BRA05 давлат рақам белгили юк автомашинасини KZ 99HНА 05 давлат рақам белгили ярим тиркамасининг орқа қисмига Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ўлмас қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Бобомурод Эрданов бошқарувидаги “Нексия-2” русумли 70Р 486 КА давлат рақам белгили автомашина олд қисми билан урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида “Нексия-2” русумли 70Р 486 КА давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Б.Эрданов ва йўловчилар - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ўлмас қишлоғида яшовчилар, 1956 йилда туғилган Назира Ҳасанова, 1982 йилда туғилган Қаҳрамон Боймирзаев, 2004 йилда туғилган Раъно Чориевалар тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Самарқанд филиалига мурожаат қилишган.
Ҳайдовчи Б.Эрдонов “ўнг билак соҳасини синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Йўловчи Н.Ҳасанова “кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, кўплаб қовурға суякларининг синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Йўловчилари Қ.Боймирзаев ва Р.Чориевалар “баданининг турли соҳалари юмшоқ тўқималари лати ейиши ва шилинмалар” ташхиси қўйилиб, уйига жавоб берилган.
2020 йил 13 январь куни мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Нуробод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг Шакл-2 китобига 26 рақами билан қайд қилинган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олиб вафот этган шахслар аниқланмади.
Ушбу халқаро аҳамиятга эга А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 0-57 километрлари Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган бўлиб, ушбу йўлга Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси (директори А.Ҳасанов) томонидан хизмат кўрсатилади.






