АсосийJamiyat

Нукусда операга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

'Нукусда операга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади'ning rasmi

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун қўйилди. 

Унга кўра, Нукус шаҳрида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади ва 2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 8 ва 9-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса — 8-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

Шунга кўра, 2021 йил 1 августга қадар мактаб-интернатининг бино ва иншоотларини фойдаланишга топширилиши белгиланмоқда.

    Бошқа янгиликлар