Бугун 14 январь — ватан ҳимоячилари куни.
Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида, 1992 йил 14 январь куни давлатимиз тарихида бир муҳим тадбирга қўл урилган. Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди.
Биринчи президентимиз ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур ҳужжат армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилишига йўл очди.
1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни янада катта тантана билан Республика бўйлаб нишонланмоқда.
Биз ҳам таҳририятимиз номидан Ўзбекистоннинг ҳар бир ватан ҳимоячиси ва оила қалқони бўлган мард йигитларимизни чин қалбимиздан табриклаб қоламиз.






