1

Сессияларда ҳеч қандай сюрприз бўлмади

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 15:18
Теглар: сессия, сайлов, ҳоким
Сессияларда ҳеч қандай сюрприз бўлмади

Кеча халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг олтинчи чақириқ биринчи сессиялари бўлиб ўтди. Кутилганидек, ҳеч бир сюрпризсиз, сип-силлиқ...  

Бундай дейишимизнинг сабаби бор, деб ёзади "Холис фикр" канали. Сессия ишида ташкилий - вилоят ҳокимларини тасдиқлаш масаласи ҳам кўрилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раислигига ҳам, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳам амалдаги раҳбарлар қайта тасдиқланди. Бирор ўзгариш кузатилмади. Айтганча, битта янгилик бор. Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳақиқий ҳокимга айланди.

Сессия тафсилотларида келтирилишича, янги таркибдаги депутатлар ҳокимликка таклиф этилган номзодларни бир овоздан маъқуллашди. Бирортасида қарши овозлар ҳам, бетарафлик ҳам бўлмаган. Демак, сўконғич, қуришдан ҳам бузишга уста раҳбарларга яна бир марта имконият берилибди... 

Дарвоқе, катта эҳтимол билан туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳам ўз курсисида қолади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1