Жорий йилнинг 10 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Давлат ўқ-гильзотекаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.
Қарорга кўра, Давлат ўқ-гильзотекаси вазифаларига қуйидагилар киради:
ўғирланган сойли стволли ўқотар қуролни қидириш;
бир неча жиноятларни содир этишда битта ёки шу нусхадаги сойли стволли ўқотар қурол ишлатилганлиги ҳолатларини аниқлаш;
жиноятни содир этишда фуқаровий ва хизмат, аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қуролдан фойдаланилганлиги ҳолатини аниқлаш.
Низом қоидалари жанговар ўқотар қуролларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси калибри 11,56 мм.дан ортиқ бўлмаган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлардан шакллантирилади.
Қуйидагилар Давлат ўқ-гильзотекасида текширишдан ўтказилиши шарт:
аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қурол;
сойли стволлари алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли;
комбинацияланган ов қуроли;
ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган, сойли стволли ўқотар қурол излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар.