Умра сафарига рейслар сони оширилади

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 18:46
Теглар: Умра, рейс
Умра сафарига рейслар сони оширилади

Ўзбекистонлик зиёратчиларни муқаддас Умра сафарига юбориш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда ҳар куни 3 тадан рейс йўлга қўйилиши белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.  

Умра сафари бўйича мавжуд квота батамом олиб ташланиб, 2019 йил 10 декабрдан эътиборан ҳар куни 2 тадан рейс йўлга қўйилган эди. Ҳозирда ҳар куни қарийб 500 га яқин ўзбекистонликлар Умра зиёратига жўнаб кетмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда 2019 йил 14 ноябрдан то бугунги кунгача 21 мингдан ортиқ юртдошимиз Умра ибодатларини адо этиб қайтган. 

Шу билан бирга айни пайтда Умрага кунига 3 тадан рейс йўлга қўйилиши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳар куни 700 дан ортиқ юртдошимизни умрага жўнатиш кўзда тутилган”, дейилади қўмита хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1