my5
all

Яккасарой туманида содир бўлган ёнғинда 78 ёшли эркак халок бўлди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 19:32
504
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғинда 78 ёшли эркак халок бўлди

14 январь куни соат 03:10да, Яккасарой тумани, Шота Руставли кўчаси 30-уй 12-хонадонда уй жихозлари 2 кв.м. майдонида ёнган.  

Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:33да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 78 ёшли эркак киши халок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42