АсосийJamiyat

Нефт базалар ишчи-ходимларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий саводхонлиги оширилди

'Нефт базалар ишчи-ходимларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий саводхонлиги оширилди'ning rasmi

2020 йилнинг 7-8 январ кунлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ "Жиззах нефт базаси" ва “Сирдарё нефтбазаси” масъулияти чекланган жамиятларида коррупцияга қарши кураш, жиноятчиликни олдини олиш, саноат ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муносабатни шакллантириш борасида жамиятнинг Юридик департаменти томонидан сайёр семинар ўтказилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Семинарда "Жиззах нефт базаси" ва “Сирдарё нефтбазаси” масъулияти чекланган жамиятларининг раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош бухгалтерлар, нефт маҳсулотлари етказиб бериш мутахассислари, шунингдек, фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчаларининг барча катта операторлари иштирок этди.

Ушбу тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар ва Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Адлия бошқармасининг масъул ходимлари ҳам қатнашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаментининг коррупцияга қарши курашиш бўлими мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш локал ҳужжатлари, коррупцияга қарши мувофиқлик тизимини жорий қилишнинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.

Ўз навбатида, Жиззах вилояти ички ишлар ва Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Адлия бошқармаси расмийлари коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган эканлиги таъкидланди.

Семинарда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд коррупция ҳолатлари, режалаштирилган жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларнинг рағбатлантирилиши ҳақида маълумотлар берилди ва иштирокчилар коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишга чақирилди.

Шу билан бирга, семинарда биринчи марта соҳа ходимларининг коррупция ҳақидаги фикрларини ўрганиш учун аноним сўров ўтказилди. Ушбу сўров натижаларидан коррупция хавфини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

    Бошқа янгиликлар