АсосийJamiyat

Маст ҳайдовчи йўл четида савдо қилиб турган аёлнинг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлди

'Маст ҳайдовчи йўл четида савдо қилиб турган аёлнинг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлди'ning rasmi

15-январь куни соат 01:55 да 102 рақамига Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабар келиб тушган. 

Лутфий ва Нурафшон кўчалари кесишмасида 28 ёшли Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи Муроджон А. ВАЗ-2107 русумли автомобилни (давлат рақами 10 Н 019 МА) тегишли рухсатномасиз маст ҳолатда бошқариб, бошқарувни бажара олмасдан йўл четига чиқиб кетган ва йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Дилфуза В.ни уриб юборган. Жабрланувчи шифохонага етказилди, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олинган жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмди. 

Ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар