1

Спорт – тинчлик элчиси, жиноят “қуроли” эмас!

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 15:36
Спорт – тинчлик элчиси, жиноят “қуроли” эмас!

Сўнги вақтларда юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, спортчиларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар эшикларининг очиб берилаётганлиги таҳсинга лойиқ. Бунинг натижасида улар жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтармоқдалар. 

Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали спортчилар, ҳатто таниқли спорт усталари иштирокида содир этилган безорилик, босқинчилик ва турли кўринишларда тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятлар, видеотасвирларга кўзингиз тушганда, айниқса гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш ҳолатларини кўриб таъбингиз хира бўлади. Энг ачинарлиси, бундай жанжаллар натижасида кимнингдир ҳаёти завол топиб, яна кимдир умрбод ногиронлик азобига дучор бўлмоқда. 

2020 йил 13 январь куни Бухоро вилояти ИИБ кичик мажлислар залида Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ вилоятда фаолият олиб бораётган спорт муассасалари, спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник М.Х.Қодиров айни шу масалаларга тўхталиб, спортчиларимиз томонидан эришилаётган ютуқлар билан биргаликда, улар томонидан айрим қонунбузилиш ҳолатлари, айниқса жиноий гурухлар тузиш ёки уларга аъзо бўлиб, қотиллик, босқинчилик, безорилик, талончилик, товламачилик, ўғирлик, оғир ва ўрта оғир даражадаги тан жарохатлари етказиш ҳамда бошқа турдаги жиноятлар содир этилаётганлигини афсус билан тилга олди.

Айниқса, бугунги кунда кенг йўл очиб берилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиб, улар ўртасидаги қарз олди-берди масалаларини ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда зўравонлик билан ундиришга ҳаракат қилиш ҳолатларидан мисоллар келтирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1