1

Чорраҳадан ўтиш қоидасини бузган бухоролик ҳайдовчи жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 15:48
Чорраҳадан ўтиш қоидасини бузган бухоролик ҳайдовчи жаримага тортилди

2020 йил 14 январь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “UDDU_UZB” каналида эълон қилинган, “ISUZU НС40” русумли автобус ҳайдовчиси чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиб ҳаракатланганлиги акс эттирилган 13 сонияли видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Текширув давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Ж.Асадов ўз бошқарувида бўлган “ISUZU НС40” русумли, 80 656 JBA давлат рақам белгили автобусда, Бухоро шаҳри Навоий шоҳ ва Пиридастгир кўчалари кесишган чорраҳада чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиб, 1.1 сидирға чизиғини босиб ўтганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жаримага тортилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1