1

Ходимларнинг иш ҳақи тўлаб берилди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 16:19
Теглар: банк, тўлов
Ходимларнинг иш ҳақи тўлаб берилди

“Халқ банкининг Яккабоғ тумани филиали ходимларининг иш ҳақи тўламагани учун “Damas”идан айрилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Халқ банки муносабат билдирди.

Айтилишича ҳолат Халқ банки раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, жойида батафсил ўрганиб чиқилган, мақоладаги барча фактлар тасдиқланган. 

Олиб борилган ишлар натижасида 2019 йил декабрь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан АТ Халқ банки Яккабоғ тумани филиалининг 3 нафар ходими ишга қайта тикланган. Аммо банкнинг Қашқадарё вилояти ҳамда Яккабоғ туман филиали масъул ходимларининг эътиборсизлиги туфайли ушбу ходимларнинг мажбурий бекор юрган вақти учун суд қарори билан тўланиши керак бўлган иш ҳақи вақтида тўлаб берилмаган.  

Айни пайтда Халқ банкининг Яккабоғ тумани филиали уч нафар ходимига суд қарорида келтирилган миқдорда иш ҳақи тўлаб берилган. Шунингдек, ушбу масалада эътиборсизликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1