1

Петербургда амалдор ўзбекистонлик фуқарони ҳақорат қилгани учун жазоланди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 17:55
Петербургда амалдор ўзбекистонлик фуқарони ҳақорат қилгани учун жазоланди

Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Александр Шишловга Виборг тумани давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимаси устидан шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда kun.uz хабар қилди.

У бошқа миллатга мансублиги сабабли ўзига хизмат кўрсатишдан бош тортган давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимасининг нолойиқ хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берди.

«Инспектор С. бепарволик қилиб, аризани ўйлаб топилган сабабга кўра рўйхатдан ўтказишдан бош тортди ва қўполлик билан паспортим ҳамда ҳужжатларимни менга отиб юборди», - дейилади омбудсменга мурожаатда.

Ўзбекистон фуқаросининг қўшимча қилишича, бошқа инспекторни кутишга мажбур бўлган ва у қоғозлар тўғри тўлдирилганини текширгандан сўнг ўз ишини бажарган.

Александр Шишлов мурожаатда кўрсатилган маълумотларни текшириш ташаббуси билан чиқди. Санкт-Петербургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакилнинг сайтидаги хабарда айтилишича, текширувдан сўнг давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимасининг номақбул хатти-ҳаракати тасдиқланган, у интизомий жавобгарликка тортилган.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун марказ раҳбарияти ходимларга муомала маданияти ва меъёрларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтди, шунингдек, инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш мумкин эмаслигига урғу берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1