АсосийJamiyat

Ишлаб чиқарилганига 9 йил бўлган автобусни янги деб ўтказмоқчи бўлганлар фош бўлди

'Ишлаб чиқарилганига 9 йил бўлган автобусни янги деб ўтказмоқчи бўлганлар фош бўлди'ning rasmi

Хорижий давлатдан юртимизга олиб келинган автобус Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур автобус, ҳужжатларда кўрсатилганидек, 2019 йилда эмас, 2011 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди ва 760 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар