Китоб туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ҳокимликнинг расмий саҳифасида "КИТОБ - ТОШКЕНТ" йўналишида қатновчи йўналишсиз таксилар тўхташ жойини Китоб шаҳрининг қайси ҳудудига жойлаштириш борасида аҳоли фикрлари қабул қилинаётгани ҳақида маълумот қолдирди, дея хабар қилди keshnews.
Айтилишича, Тошкент шаҳрига жўновчи таксилар тўхташ жойи расман автотураргоҳ бўлмаганлиги, катта йўл четига тўхтаб йўловчилар билан савдолашиш тирбандликни келтириб чиқаргани ҳамда бошқа транспорт воситалари ҳаракатига кескин ҳалақит қилгани сабабли ёпилган.
Шунга кўра, мазкур масалада таклифларни ҳокимликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда @Kitobhokimligi телеграм манзилига билдириш мумкинлиги маълум қилинди.






