АсосийJamiyat

Савдо-саноат палатасига мажбурий аъзолик бадалининг миқдори (рўйхат)

'Савдо-саноат палатасига мажбурий аъзолик бадалининг миқдори (рўйхат)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларнинг бугунги энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзу Ўзбекистон Республикасининг "Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги қонунга ўзгариш киритиш тўғрисидаги лойиҳа  десак муболаға бўлмайди. Блогер Хушнудбек ССПга мажбурий аъзолик бадалининг миқдори ҳақида  маълумот берди

ССПга мажбурий аъзолик учун йилига қуйидагича бадал пули тўланади:

  • давлат улуши бўлган банклар – базавий ҳисоблашнинг 2000 баравари миқдорида, яъни 446 млн сўм;
  • йирик солиқ тўловчилар тоифасига ўтказилган корхоналар – 400 “минимал”, яъни 89 млн 200 минг сўм;
  • бошқа тижорат банклари – 300 “минимал”, яъни 66 млн 900 минг сўм;
  • давлат улуши бўлган суғурта компаниялари – 200 “минимал”, яъни 44 млн 600 минг сўм;
  • бошқа суғурта компаниялари – 100 “минимал”, яъни 22 млн 300 минг сўм;
  • саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти – 70 “минимал”, яъни 15 млн 610 минг сўм;
  • қурилиш фаолияти – 60 “минимал”, яъни 13 млн 380 минг сўм;
  • улгуржи ва чакана савдо фаолияти – 60 “минимал”, яъни 13 млн 380 минг сўм;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;
  • ташиш ва сақлаш фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;
  • ахборот ва алоқа хизмати фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;
  • юқоридагилардан бошқа фаолиятлар – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм.

 

Шунингдек хабарда қуйидаги эслатма ҳам киритилган:

Бу бадал фақат аъзолик мажбурий бўлган йирик тадбиркорлар учун. Аъзолик ихтиёрий бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун аъзолик бадали анча арзон, яъни ЯТТ - 1,5 минимал, микрофирма - 6 минимал, кичик корхона - 20 минимал.

    Бошқа янгиликлар