АсосийJamiyat

Омбор ва автомашинани ўмарган ўғри ушланди

'Омбор ва автомашинани ўмарган ўғри ушланди'ning rasmi

2019 йил 30 декабрдан 31 декабрга ўтар кечаси Чирчиқ шаҳридаги 56 ёшли Х.Н. уйининг омборидан 705.800 сўмлик салқин ичимликлар, сақич, тамаки ва кофе маҳсулотлари ҳамда 3.850.000 сўм нақд пуллар ўғирланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган
32 ёшли К.Ж. содир этганлиги аниқланган. Тинтув жараёнида ундан
30 дона кофе, 1 блок сақич ва 2 қути тамаки маҳсулотлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, К.Ж. юқоридаги жиноятидан ташқари 2020 йил
03 январь куни Чирчиқ шаҳар Бўзсув кўчасидаги уй олдида қаровсиз қолдирилган “Matiz” русумли автомашина ойнасини синдириб, салондан 27.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан К.Ж.га нисбатан 10.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси билан тегишли судловликда кўриш учун юборилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар