АсосийJamiyat

Ўзбекистонда йирик авиация форуми ўтказилади

'Ўзбекистонда йирик авиация форуми ўтказилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Ўзбекистонда йирик авиация форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Human.uz нашри хабар берди.

Ўзбекистонда авиация соҳаси учун жуда муҳим воқеа бўлади. Мазкур форумга аэропортлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун йирик халқаро авиакомпаниялар Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу логистика соҳасини яхшилайди, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратади ва шубҳасиз, янги ташувчилар, шу жумладан арзон авиакомпанияларнинг келиши сабабли авиабилет нархлари пасаяди.

Ушбу тадбирдан кейин бир қатор арзон авиакомпаниялар Ўзбекистонга қизиқиш билдириши, шунингдек операторлар мамлакат аэропортларини назоратга олишни исташи мумкин.

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда чартер рейсларини амалга оширувчи авиакомпаниялар учун компенсация тизими жорий этилган. Ҳар бир жалб қилинган чет эллик сайёҳ учун компенсация миқдори мавсумга қараб ўзгаради. Иссиқ мавсумда тўлов 20 долларни, совуқда (20 ноябрдан 20 февралгача) 50 долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 октябрдан Қарши, Нукус ва Tермиз аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги”дан фойдаланган ҳолда “очиқ осмон” режими ишга туширилган ва чет эллик фуқароларни ташишда Бухоро аэропортида бешинчи ҳаво эркинлиги қўлланилган.

“Очиқ осмон” режими хорижий авиакомпанияларга аэропортда халқаро рейсларни парвозлар сонига чекловларсиз амалга оширишга имкон беради. Энг консерватив таҳминларга кўра, бундай режимнинг жорий қилиниши йўловчилар ташишни 25-30 фоизга ошириш имконини беради”, — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар