1

Шаҳрисабз шаҳридан Шайбонийлар даврига оид тангалар топилди

ЖАМИЯТ 13.02.2015, 16:31
Шаҳрисабз шаҳридан Шайбонийлар даврига оид тангалар топилди

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур майдони ҳамда келажакда Оқсарой, Дорут-тиловат ва Дорус саодат мажмуаларини бирлаштирувчи хиёбонда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида ўтган йилнинг охирида умумий оғирлиги 281 граммга тенг 61 та кумуш тангадан иборат хазина топилган. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий музей мутахассислари тангаларнинг XVI асрнинг биринчи чорагида — Шайбонийлар давлатининг Шайбонийхон ва бошқа ҳукмдорлари даврида зарб этилганини аниқлади, деб хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси.

Эслатиб ўтамиз, «Шаҳрисабз шаҳрини ободонлаштириш ва реконструкция қилиш бўйича комплекс тадбирлар дастури тўғрисида»ги ҳукумат қарорига асосан Қашқадарё вилоятида  қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1