20 январь куни соат 02:30 ларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Шовот туманида яшаган, 1988 йилда туғилган, А.О. “Нексия-3” русумли автомобилни Шовот-Урганч йўналишида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.
Натижада ҳайдовчи А.О. бош қисмидан тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.