АсосийJamiyat

"Андижон шаҳаргаз" ходимлари аҳоли учун тарқатиладиган суюлтирилган газни ўғирлаган

'"Андижон шаҳаргаз" ходимлари аҳоли учун тарқатиладиган суюлтирилган газни ўғирлаган'ning rasmi

Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизматининг хабар беришича, аҳоли учун тарқатиладиган суюлтирилган газлардан Андижон шаҳридаги “Андижон шаҳаргаз” филиалида 25 минг кг (54,3 миллион сўм) миқдордаги суюлтирилган газни ҳисобдан чиқариш ҳолати аниқланган. 

Бундан ташқари омборни текшириш вақтида ушбу филиал ходимлари томонидан 738 млн сўмлик 2 390 та маиший газ балонларининг етишмаслиги аниқланди.

Ушбу далилларга қўшимча равишда, филиал ходимлари аҳолидан суюлтирилган газ учун олинган маблағларни хизмат кўрсатувчи банк кассасига топширмаган, шу билан 80 млн сўм қийматидаги нақд пул маблағларини қисқартириб қўпол қонунбузарликларга йўл қўйган.

    Бошқа янгиликлар