Ижтимоий тармоқларда андижонлик Мунира Усмонова икки нафар ёш гўдаги билан Москвада кўчада қолди, мазмунида хабар тарқалган эди.
Ушбу хабарларда қайд этилишича, олти йил аввал эрига ишониб Россияга борган аёлнинг ҳозир аҳволи танг: катта шаҳарда на бирон таниши, қўлида на ўзининг, ва фарзандларининг ҳужжати бор, на озиқ-овқати ва на пули бор.
ЎзАга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу аёл масаласи назоратга олинган. Москвадаги Ўзбекистон консуллигига расмий хат юборилиб, М.Усмонованинг ҳужжатларини тўғирлаш ва уни юртимизга қайтариш чораларини кўриш сўралган. Шу билан бирга, аёлга ва яна бошқа зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам кўрилмоқда.






